Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Томорқаларга уруғ етказиш, ихчам иссиқхона қуриш, маҳсулотларни сотишга кўмак... Каттақўрғонда вилоятдаги биринчи “Агро марказ” ва "Агролаб" ишга тушди

Марказда томорқаларга уруғлар етказиб беради, ихчам иссиқхона қуриб беради, сув тежовчи технологияларни қўллашга ёрдам беради, агроном ва ветеринар маслаҳатлари беради, тайёр маҳсулотлари етиштириш ва сотишга кўмаклашади ва томорқада техника хизматини кўрсатади.

Шунингдек, фермер хўжаликларига ўсимликлар ҳимоясини таъминлайди ва минерал ўғитлар етказиб беради, сув тежовчи технологияларни қўллашга кўмаклашади, мини техникалар, ҳайвонлар учун озуқа етказиб беради, кўчма лаборатория ва ветеринария хизматини кўрсатади, қишлоқ хўжалиги суғурта хизматлари кўрсатади.

Маркетинг, сотиб олиш ва қайта ишлаш бўлимида ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари савдо дўкони, ветпатека, банк ва суғурта хизматлари кўрсатилади.