Тонгда Россия пойтахтига номаълум учувчисиз учиш аппаратлари томонидан ҳужум уюштирилди

Москванинг кўплаб туманлари аҳолиси портлашлар ҳақида хабар берган. Шаҳар марказидаги Комсомолский проспектида дрон парчалари топилган. Бу ҳақда Россиянинг РИА новости хабар беради.

Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги яқинида жойлашган бино ёнидан ҳам дрон парчалари топилган. Деразалар ойналари синган, воқеа жойига тез ёрдам хизмати чақирилган.

“Бугун, 24 июль куни, эрталабки соат 4:00 да иккита нотурар жой биносига дрон зарбалари қайд этилди. Жиддий вайронагарчилик ва қурбонлар йўқ”, — деди Москва мэри Сергей Собяни Telegramm каналида.

Айни пайтда Комсомолский проспекти бўйлаб вилоят томон автотранспортлар ҳаракати, Лихачев шоҳ кўчаси бўйлаб ҳаракат ҳам тўсиб қўйилган.

Матбуот котибининг қўшимча қилишича, айни пайтда воқеа жойида ҳуқуқ-тартибот ва фавқулодда хизматлар ходимлари ишламоқда.