Тошкентда икки кундан сўнг карантин бекор қилинадими?

Бугун АОКА штабида Бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков иштирокида брифинг бўлиб ўтди.

Брифингда муҳим савол ва мурожаатлар юзасидан жавоб қайтарилди.

— Тошкент шаҳрида карантин 2 кундан кейин тугайди деган хабарлар ижтимоий тармоқларда тарқалди. Бу нечоғлик ҳақиқатга яқин?

— Ижтимоий тармоқларда тарқатилган, Тошкент шаҳрида карантин икки кундан кейин тугайди, деган хабарлар асоссиз.

Карантинни ўрнатиш ва уни бекор қилиш Республика мувофиқлаштириш комиссиясининг ваколати  хисобланади.

Ушбу комиссиянинг расмий маълумотидан ташқари, тарқатилган  барча турдаги маълумотларга асло ишониш керак эмас.

Уларнинг маълумотига ишонсангиз ва карантин талабларини бузсангиз, демак Сиз карантин талабларини бузганликда айбланасиз ва маъмурий жавобгарликка (жаримага) тортилишингиз мумкин.

Жиноят кодексининг 244 (прим 5) - моддасига мувофиқ ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тарқатганлик учун жавобгарлик борлигини унутмаслик керак.