Тошкентда Миср ва Қатарга ШҲТнинг мулоқот бўйича ҳамкори мақоми бериш тўғрисидаги Меморандумлар имзоланди

ТИВ томонидан маълум қилинишича, ҳужжатларни ШҲТ Бош котиби Чжан Минг, Миср Араб Республикаси Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Ҳамди Санад Лоза ва Қатар Давлати Ташқи ишлар давлат вазири Султон бин Саад ал-Мурайхий имзоладилар.
Ўзбекистон томонидан тадбирда Ташқи ишлар вазири ўринбосари Фурқат Сидиқов иштирок этди.
Меморандумлар ШҲТ ва юқоридаги давлатлар ўртасида минтақавий хавфсизлик ва барқарорлик, савдо ва инвестиция, энергетика, АКТ, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва коммуникациялар, маданият, фан ва технологиялар, таълим, соғлиқни сақлаш, туризм ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни назарда тутади.
Ҳамкор давлат мақоми ташкилотга аъзо давлатларнинг таклифига биноан ШҲТ доирасида ўтказиладиган тадбирларда иштирок этиш ҳуқуқини беради.
Меморандумлар улар имзоланган кундан бошлаб кучга киради.