Тошкентда ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирларининг йиғилиши бўлмоқда

Бугун, 24 август куни Тошкент шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар мудофаа вазирларининг йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Унда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар – Ўзбекистон, Тожикистон, Россия, Ҳиндистон, Қозоғистон, Хитой, Қирғиз, Покистон, шунингдек, кузатувчи сифатида иштирок этаётган Беларус республикалари мудофаа вазирлари иштирок этмоқда.

Йиғилиш олдидан Ҳиндистон, Қозоғистон, Қирғиз, Покистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон, шунингдек, ШҲТда кузатувчи давлат сифатидаги Беларус ҳарбий идоралари раҳбарлари Тошкентдаги «Ғалаба» боғидаги “Матонат мадҳияси” монументи пойига гулчамбар қўйишди.