Тўйда мусиқа қўйилгани учун қуролли ҳужум: Толибон воқеага изоҳ берди

Толибон вакили Забиҳуллоҳ Мужоҳид Афғонистонда Нангарҳор вилоятидаги тўйда содир бўлган фожиали воқеага изоҳ берди. Байрам тадбирида мусиқа янграгач, меҳмонларга ҳужум қилинди. Номаълум шахслар мусиқани тўхтатишни талаб қилган, кейин эса ўт очишган. Тўйда камида уч киши ҳалок бўлди, ўн киши яраланди.

Мужоҳиднинг сўзларига кўра, ҳужумчилар ўз ғаразли мақсадларида Толибон номидан ҳаракат қилишган.

Забиҳуллоҳ Мужоҳид, Толибон ҳаракати вакили:
"Нангарҳорда содир бўлган воқеа бўйича тергов давом этмоқда. Бу қандай содир бўлганлиги номаълум. Бу нима эди - шахсий жанжалми-йўқми. Ислом Амирлигида мусиқа ёки бирор нарсани рад этишга ҳеч кимнинг ҳақи йўқ, фақат ишонтиришга ҳаракат қилиш мумкин.

Маълум қилинишича, ҳужум қилган уч кишидан икки нафари қўлга олинган ва улар судда жавоб беришади. Бир киши қидирилмоқда.

Аввалги Толибон ҳукмронлиги даврида (1996-2001) Афғонистонда мусиқа таъқиқланган эди. Янги ҳукумат ҳали бундай фармон чиқармаган, бироқ амалдаги раҳбарият ҳамон тадбирларда мусиқадан фойдаланишни маъқулламайди.