Тойлоқ тумани тиббиёт бирлашмасининг ички касалликлар бўлими куз-қиш мавсумига тайёрланмаган
Бу ҳолат вилоят ишчи гуруҳи томонидан аниқланган.
Маълум бўлишича, иссиқлик тизими таъмирланмаганлиги сабабли, беморлар томонидан электр иситкичлардан фойдаланяпти. Хоналарда ёритиш тизими созланмаган, том қисми таъмирланмаганлиги боис ташқи деворларда намланиш юзага келмоқда.
Ишчи гуруҳ шунингдек, тумандаги кўп қаватли уйларда ҳам бир қатор камчиликларни аниқлаган.
Хусусан, йўл ёқасидан оқиб келаётган сувлар тўғри Боғичинор маҳалласидаги 2 ва 3-уйларнинг ертўласига тушмоқда. Уйларнинг атрофига тўлиқ ирригация тармоқлари ҳамда тунги ёритгичлар ўрнатилмаган.
Хўжақишлоқ маҳалласидаги 1 ва 2-уйлар атрофида ирригация тармоқлари йўқ. Боғизағон маҳалласидаги 1, 2 ва 3-уйларга эса газ тармоғи тортилмаган.
Тумандаги 1- ҳамда 12-умумий ўрта мактабларидаги қозонларнинг дудбўронлари нотўғри монтаж қилинган, сақловчи клапанлар ва манометрлар ўрнатилмаган.
Ўйлаймизки, муамолар тез кунларда бартараф этилиб, жамоатчиликка маълум қилинади.