Тойлоқдаги боғчада 73 миллион сўмлик ойлик-маош тўланмай келинган
- 27.04.2021 12:11
- 183
- Иқтисодиёт
Тойлоқ туманидаги 34-сонли мактабгача таълим ташкилотининг бир гуруҳ ходимлари томонидан ойлик иш ҳақи тўлаб берилмаганлиги юзасидан туман адлия бўлимига мурожаат келиб тушди.
Аниқланишича, 34-сонли МТТ томонидан 2018-2019 йилларда 14 нафар ходимга 73 108 636 (етмиш уч миллион бир юз саккиз минг олти юз ўттиз олти) сўм миқдоридаги иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар тўлаб берилмаган.
Мазкур қарздорликни ундириш юзасидан туман адлия бўлими томонидан фуқаролик ишлари бўйича Тойлоқ туманлараро судига ариза киритилди.
Суднинг 2021 йил 15 апрелдаги буйруғи билан 14 нафар ходимга тўланмай қолган 73 108 636 сўм миқдоридаги иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни тўлаб бериш юзасидан тумандаги 34-МТТ зиммасига мажбурият юклатилди.
Нурамин Эргашев,
Тойлоқ туман адлия бўлими етакчи маслаҳатчиси.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Ҳаёт тупроғига қоришган олтин
- 42 дақиқа аввал
- Мутолаа
Шафқатсиз ҳайвонлар
- Кеча, 19:57
- Ўқинг, қизиқ!
Ёнимиздаги сохта меҳрибонлар
- Кеча, 16:05
- Мутолаа