Трамп билан дўстлик, кенг шим ва атом бомбалар ёки Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Иннинг 10 йиллик ҳукмронлиги нима билан эсда қолди?

(Биринчи мақола)

Замонамизнинг ғайриоддий жаҳон лидерларидан бирининг 10 йиллик ҳукмронлиги даврининг энг ёрқин ва муҳим эпизодлари: ғазабланган америкалик баскетболчи билан дўстликдан тортиб, Жанубий Корея сериалларини томоша қилган учун ўлим жазосигача…

Бундан роппа-роса 10 йил аввал, 2011 йил 17 декабрь куни Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ир оламдан ўтди. Унинг ўрнини уч ўғлининг энг кичиги - Ким Чен Ин эгаллади. Аввалига кўпчилик ёш раҳбарни ўта бўш деб ҳисоблаб, тезда ағдарилиши ёки нуфузлироқ амакиси қўлида қўғирчоқ ролини бажаришини башорат қилди. Бироқ, Ким "халқнинг суюкли отаси" қиёфасини яратиб, нафақат ҳукуматни сақлаб қолишга, балки мамлакат мавқеини сезиларли даражада мустаҳкамлашга, ядровий бомбани уч марта синаш, Қўшма Штатлар билан деярли уруш бошлаш ва кўпчилик учун кутилмаганда Дональд Трамп билан дўстлашишга муваффақ бўлди.

Етакчининг туғилиши

Шимолий Корея дунёдаги энг «ёпиқ» давлатлардан бири саналади. Мамлакат ичкарисида содир бўлаётган воқеалар ҳақида маълумотлар жуда кам: асосий маълумотлар КХДР давлат матбуоти ҳамда Жанубий Корея ва АҚШ разведка хизматларидан олинади.

Демак, ҳозирги мамлакат раҳбари Ким Чен Иннинг ҳатто ёши ҳам сирлигича қолмоқда. КХДР расмий ҳисоботларида Кимнинг туғилган санаси 1982 йил 8 январь деб кўрсатилган бўлса, Жанубий Корея разведка хизматлари у бир йил кейин туғилган деб ҳисоблайди. Кейинроқ Шимолий Корея расмийлари унинг туғилган санасини мамлакат учун муҳим саналар - отаси Ким Чен Ир таваллудининг 40 йиллиги, бобоси ва мамлакат биринчи раҳбари Ким Ир Сэн 70 йиллигига мослаштиргани маълум бўлди.

Кимлар шахсига сиғиниш

Ким Чен Иннинг 2010 йилда мамлакат ижтимоий ҳаётида фаол иштироки бошланди: у генерал унвонигача кўтарилди ва Корея Меҳнат партияси Марказий қўмитаси аъзоси этиб сайланди. Орадан бир йил ўтиб, 2011 йил 17 декабрда Ким Чен Ир вафот этди ва унинг ўғли Шимолий Корея етакчисининг “буюк меросхўри” деб эълон қилинди. 2011 йил 24 декабрда у Корея Халқ Армияси Олий қўмондони деб эълон қилинди. 

Ким во время визита на пхеньянский пищекомбинат в декабре 2014 года

Ким Чен Ин бобоси ва отаси сингари ўз атрофида шахсиятга сиғинишни шакллантирди. Бутун Ким сулоласи илоҳийдек ҳурматга сазовор бўлиб, бобо ва биринчи президент Ким Ир Сэн халқ асосчиси сифатида бу пантеонда устун мавқени эгаллади.

Эҳтимол, Кимнинг ўзини “оилавий мифология” билан боғлаш борасидаги энг ёрқин уринишларидан бири бу - Шимолий кореяликлар учун муқаддас Пектусан тоғида от миниш бўлса керак: Ким Ир Сэн у ерда отда япон босқинчиларига қарши курашган, деб ишонилади. Худди Ким Чен Ирнинг ҳам айнан шу ерда жанг қилгани ҳақдаги ривоятдек.

Оддий одамларга Шимолий Корея етакчисига руҳий ва ахлоқий жиҳатдан тенглашиш ижозат берилган бўлиб, ташқи тақлид қилмоқ асло мумкин эмас. Масалан, мамлакат расмийлари оддий фуқароларга КХДР етакчиси кийган чарм пальто кийишни тақиқлайди – ҳатто “аля Ким Чен Ин” чарм пальтоларини мусодара қилувчи махсус полиция патруллари ҳам пайдо бўлди. Оддий фуқароларнинг бундай сохта кийим кийиши олий раҳбар обрўсига путур етказишига партиянинг ишончи комил.

Имидж ўзгарди

Шу билан бирга, Ким Чен Ин отасидан кўра очиқ ва либерал етакчи образини яратди. Ким Чен Ирдан фарқли ўлароқ, мунтазам равишда халққа телевизион мурожаатлар қилди, завод, қурилиш майдончалари ва мактабларга тез-тез ташриф буюрганида раҳбар қучоқ очиб кўришиш ва қўл сиқишдан эринмайди - фуқароларга эса "олий раҳбар"ни кўрганда қувонч ва ҳаяжондан кўз ёшларини тийиш қийин.

Давлат ташвиқотида Ким халққа яқинроқ раҳбар сифатида намоён бўлади: у нафақат қўмиталарда кенгашади ёки мамлакатнинг сиёсий ва иқтисодий йўналишини белгилайди, балки оддий одамлар қатори концертларга боради, от минади ва ҳатто бегона ўтларни юлади. Хуллас Ким маълум вақт ёш ва фаол раҳбар қиёфасини шакллантиришга муваффақ бўлди.

Ядровий шаҳзода

 

Ким Чен Ин даврида мамлакат ҳарбий салоҳиятини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди. Янги раҳбар ядро дастурини ишлаб чиқишга киришди ва 2013 йилда мамлакат тарихидаги учинчи ядровий бомба синовдан ўтказилди. 2015 йилда эса Ин мамлакат водород бомба яратиш ҳаракатида экани ҳақда эълон қилди.

Ўз ҳукмронлигининг 10-йилида Ким ҳаммаси бўлиб учта ядро қуролини синовдан ўтказди ҳамда 100 дан ортиқ баллистик ракеталар учирди. Осиё-Тинч океани минтақасининг бошқа мамлакатлари, хусусан, Жанубий Корея ва Японияни ташвишга солаётгани – у шу билан тўхтамайди.

Уруш ёқасида

Ким Чен Ын на военных испытаниях

Дастлаб Ким ташқи сиёсатда намоён бўлмади ва ўзини четга олди: дастлабки йиллари у мамлакатдан ташқарига чиқмади, ҳатто дўстона Хитойга ҳам ташриф буюрмади.

2017 йилда ҳамма нарса ўзгарди. Пхеньян ва Вашингтон ўртасидаги кескинлик мисли кўрилмаган даражага етди: АҚШнинг Жанубий Кореяда ракетага қарши мудофаа тизимларини жойлаштириши ва КХДР қўшма машқлари Япония йўналишида кўплаб баллистик ракеталар учириш, ядро қуролининг навбатдаги синови билан акс-садо берди.

Оқ уйдаги кабинетни куракка турмайдиган гаплар айтишга тийилмайдиган, вақти-вақти билан Шимолий Корея етакчисини ҳақоратомуз лақаблар билан «тегизиб» ўтишга уринадиган Доналд Трамп эгаллаб тургани ҳам ёрдам бермади. Иш ўзаро таҳдидгача бориб етди: Ким ҳарбийларга Тинч океанидаги Гуам оролидаги АҚШ ҳудудларига зарба беришга тайёргарлик эълон қилди, Трамп эса жавобан “олов ва ғазаб” билан таҳдид қилди. ОАВ ўшанда мамлакатлар ўртасида қуролли можаро эҳтимоли ҳақида жиддий мунозара бошлади.

Кореяда эриш

Северокорейские болельщицы на Олимпийских играх в Пхенчхане в 2018 году

Мураккаб ташқи сиёсий вазият ва яқинлашиб келаётган уруш таҳдиди Кимни дипломатия билан яқиндан шуғулланишга ундади. Шимолий Корея ва АҚШ расмийлари ўртасидаги алоқаларгина кескинликни бартараф этишга ёрдам берди.

2018 йилда Ким қўшни Жанубий Корея билан муносабатларни яхшилай бошлади. Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин билан учрашувлар ўтказди.

(Давоми бор)