Туманлар қанча ун харид қилган?

Вилоятимизда ишлаб чиқарилган ун маҳсулотини 7 ноябрь куни товар хомашё биржасида сотилиши бўйича туманлар кесимида таҳлил қилинганда энг юқори кўрсаткич Самарқанд шаҳри 107,3 тонна, Нарпай 87,1 ва Каттақўрғон тумани 85,3 тоннани энг паст кўрсаткич эса Пахтачи тумани 5 тонна қайд этилди. Умуман вилоятимиз туманлари жами 640 тонна ун харид қилган бўлса, қўшни вилоят туманлари (Бахмал, Шароф Рашидов, Хатирчи ва Китоб туманлари) улуши билан биргаликда биржа савдоларида 7 ноябрь куни 677,7 тонна ун сотилган.