Туризм соҳасидаги тадбиркорларга бепул ҳуқуқий ёрдам берилади
Унда туризм соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлар дуч келаётган муаммолар ва уларни бартараф этиш масалалари муҳокама этилди.
– Бугунги кунда вилоятимизда сайёҳларга хизмат кўрсатувчи 163 та субъект бўлиб, шулардан 107 таси меҳмонхона ва 56 таси туристик фирмалардир, – дейди Адвокатлар палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси бошлиғи О.Ахтамов. – Уларнинг фаолиятида учраётган муаммоларни ҳал этиш жараёнида ҳуқуқий ёрдам беришда адвокатура муҳим ўрин тутади. Шу жиҳатни инобатга олиб, вилоятда фаолият кўрсатаётган адвокатлар туристик фирмаларга туризм билан боғлиқ масалаларда бир йил бепул ҳуқуқий маслаҳат бериш ташаббуси билан чиқди. Давра суҳбатида бу ташаббус қўллаб-қувватланди.
Ғолиб АБДУСАЛОМОВ.