Туркия президентлик сайловининг иккинчи тури бошланди

Туркияда ўтаётган президентлик сайлови иккинчи тури учун чет эллардаги ваколатхоналарда овоз бериш жараёни 20-21 май кунларига белгиланган.

Бугун Туркиянинг хорижий ваколатхоналарида турк қардошларимиз ўз ҳуқуқларидан фойдаланган ҳолда мамлакат ҳаётидаги муҳим сиёсий жараёнда иштирок этмоқда.
Жумладан, Самарқанд шаҳридаги Туркия Бош консуллиги биносида сайлов участкаси ташкил қилиниб, Самарқанд ва унга яқин ҳудудлардаги Туркия фуқароларининг овоз бериш жараёнлари ўтказилмоқда.

- Президентлик сайловининг илк босқичида мамлакатимиз аҳолисининг 88 фоизи иштирок этди, - дейди Самарқанддаги Туркия Бош консуллиги сайлов участкаси раиси Салиҳ Жанер.- Биринчи босқичдаги кескин кураш ва сайловнинг иккинчи босқичи ўтказилиши Туркияда демократик тамойиллар қай даражада амалда эканлигининг исботидир. Бугун мамлакат ташқарисидаги фуқаролар учун дунёнинг 73 давлатидаги 151 та ваколатхонага тегишли 169 жойда сайлов участкалари ташкил этилган. Хориждаги Туркия фуқароларнинг ушбу нуқталарда сайловда овоз бериши учун шароит яратилган.
Сайловда овоз бериш жараёнлари давом этмоқда.