Туркиянинг чегара шаҳари Сурия томондан ўққа тутилди
- 12.10.2021 11:51
- 68
- Хориж
Туркия жануби-шарқидаги Газиантеп провинциясининг Каркамиш шаҳри Сурия томонидан ўққа тутилди, қурбонлар йўқ, дея хабар қилди маҳаллий ҳукумат.
"Бугун Сурия томонидан отилган уч снаряд Каркамиш провинциясида портлади. Қурбонлар йўқ, моддий зарар етказилган. Тергов бошланди. Ўқ узилишида PJD (Сурия Курд Демократик Иттифоқи партияси) жавобгар дея тахмин қилинмоқда", дейилади Газиантеп провинцияси маъмурияти хабарида.
"Бизнинг армиямизга қилинган ҳужум ва террорчилар (курд тузилмалари - таҳр.)нинг охирги ҳаракати сабр косамизни тўлдирди. Биз яқин келажакда Сурия шимолидан келиб чиқаётган таҳдидни ўз кучларимиз билан бартараф этиш учун зарур чораларни кўрамиз», дея президент Ражаб Тоййиб Эрдўған сўзларини келтиради "РИА Новости».
Ўтган ҳафта Туркия расмийлари теракт оқибатида аскарлари ҳалок бўлгани ва яралангани ҳақида хабар беришган эди.