Туркиянинг ресторанларидан бирида бўлган отишмада ўзбекистонлик официант аёл ҳалок бўлди

Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси хабар берди.
Маълим бўлишича, 5 июль куни Туркиянинг Айдин вилоятида жойлашган ресторанда официант сифатида фаолият юритиб келган, 35 ёшли аёл ватандошимиз отишма оқибатида бош қисмидан оғир жароҳат олган ва воқеа жойида ҳалок бўлган.
Мазкур жиноятни содир этганликда гумон қилинаётган 5 нафар шахс ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қўлга олинган бўлиб, айни пайтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ҳалок бўлган ватандошимизнинг жасадини Ўзбекистонга юбориш, шунингдек унинг яқинларига зарур ёрдам кўрсатиш бўйича Бош консулхона ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигининг Туркиядаги вакиллиги томонидан тегишли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.