Турли мамлакатлардаги энг ноодатий футбол майдонлари

​​Муболағасиз футбол дунёдаги энг оммабоп спорт тури ва одамлар бу ўйиндан завқланишни, энг кутилмаган жойларда ва ғалати хусусиятларга эга стадионлар қуришни хоҳлашади. Бугун Ер юзидаги энг ноодатий футбол майдонлари бўйлаб сайр қиламиз.

Ҳённингсвердаги футбол майдони

Бу рўйхатга Норвегиянинг гўзал Ҳённингсвероролида жойлашган кичик стадионни қўшмаса бўлмайди. Майдоннинг зумрадли майсазори уни орол ичидаги оролга ўхшатади. Стадион ажойиб тарзда улуғвор қоялар ва денгиз билан уйғунлашган ҳолда туради.

 

Ушбу майдонда фақат машғулотлар ва ҳаваскорлар мусобақалари ўтказилади, чунки ҳақиқий ўйин давомида тўп жуда тез денгизга тушиб қолиш эҳтимоли бор.

Эрнандо Силес майдони

Боливиянинг Ла-Пас шаҳридаги Эрнандо Силес Олимпия стадиони меъмор Эмилио Вилянуева томонидан ишлаб чиқилган, стадионда ҳеч қандай бадиий имзо ёки нафис дизайн излари йўқ. Бу спорт мажмуаси ўзига хосликдан йироқ ва футбол ўйнаш учун энг чиройли бино сифатида совринга эга бўлмаслиги аниқ.

 

Бироқ, стадионнинг ўзига хос хусусияти бор – у 3637 метр баландликда қурилган. Ишонинг, бу кўпларнинг бош айланиши учун етарли.

Брага шаҳридаги шаҳар стадиони

Рўйхатдаги навбатдаги стадионга ташриф буюриш учун Португалияга, аниқроғи, мамлакат шимолидаги Брага шаҳрига бориш керак. Ўзига хос жозибали бу маҳобатли шаҳарда дунёдаги энг ажойиб футбол стадионларидан бири Эстадио да Педреира ёки Эстадио Муниcипал де Брага” стадиони жойлашган.

Бир пайтлар ушбу футбол майдони ўрнида тоғ бўлган ва ҳудуднинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган меъморлар моҳирлик билан стадионни атроф-муҳит билан боғлаб, қояларга чиройли тарзда жойлаштирган.

30 мингдан ортиқ томошабинни сиғдира оладиган стадионга биринчи марта келган киши ҳатто ўйинни томоша қилишни унутиб қўяди. Брага ажойиб манзарадан баҳраманд бўлишни афзал кўрадиган меҳмонларни мафтун этишда давом этмоқда.

Сингапурдаги сузиб юрувчи стадион

Агар сиз бу стадионга ташриф буюришга қарор қилсангиз, ўзингиз билан бирга сувда шўнғиш васузиш мосламаларини олиб боришни унутманг, чунки улар керак бўлиб қолиш эҳтимоли баланд, айниқса сиз ўйинчилардан бири бўлсангиз.

 

Том маънода сув устида сузадиган ажойиб футбол стадионига қараб, ўз жамоасини қўллаб-қувватлайдиган хурсанд ёки хафа мухлисларнингсувга сакрашларини тасаввур қилиш қийин эмас.

Марина Бай - чинакам ноёб футбол стадиони, чунки у Сингапурдаги кемалар тўхтайдиган жойда қурилган. У 9000 киши, 200 тонна саҳна жиҳозларива учта 30 тонналик транспорт воситаларига тенг келадиган 1070 тонна оғирликни ушлаб туриши мумкин.

Токиодаги Futsal Park Shibuya футбол майдони

Япония узоқ вақтдан бери бинолар учун жой танқислигидан азият чекаётган давлатдир. Бунинг асосий сабабларидан бири алоҳида географик жойлашув ва сейсмик фаолликдир.

Шу сабабли, топқир японлар қандай қилибчекланган жойларга бу ерда пайдо бўлган капсулали меҳмонхоналардан тортиб, футбол майдонларигача кўплаб ноодатий нарсаларни қуришни ўрганишга мажбур бўлганлар.

Бўш жой етишмаслиги япон халқининг футболга бўлган муҳаббатига соя сола олмайди. Шунинг учун кунчиқар мамлакатдаги уддабуронлар масалага майдонларни бинолар томларида қуришни бошлаш орқали ечим топди.

Масалан, футзал учун мўлжалланган ушбу Park Shibuya стадиони 2001 йилда ФИФА ва Adida кўмагида осмонўпар бино томида қурилди.

Мешерский боғидаги футбол майдончаси

Ушбу тўплам ўрмоннинг ўртасида жойлашган, баланд ва улуғвор дарахтлар билан ўралган эртак саҳифаларидан чиққанга ўхшаш майдон билан тугайди, у жуда ажойиб ва ​​ғайриоддий.  Тахмин қилганингиздек, у Россияда, аниқроғи, Москва вилоятидаги Мешерский боғида жойлашган. Ўйинчилар чексиз ўрмонларнинг завқ ва гўзаллигидан баҳраманд бўлишлари учун қадимий ўрмон ўртасида футбол майдони қуришдан яхшироқ нима бўлиши мумкин.

Афсуски, у ерда трибуналар йўқ, лекин томошабинлар ёзда стадион бўйлаб сайр қилишлари, резавор мевалар ва қўзиқорин териб, уйларига қайтишлари мумкин.

Эҳтимол, бу жойнинг ягона камчилиги чивинларнинг кўплигидадир. Футболчиларнинг айтишича, бу қонсўрарлар спортчилар билан «зиёфат» қилишни яхши кўради. Оптимистлар эса ҳатто бунда ҳам наф бор, дейди, чунки чивин сизни майдон бўйлаб тезроқ ҳаракатланишга мажбур қилади ва ўйинда ғалаба қозонишга ёрдам беради.

Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.