Twitter Трампни блокдан чиқариши билан аккаунти обуначилари сони кескин ўсди

АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трампнинг янги очилган Twitter аккаунти тезда 1,6 миллиондан ортиқ обуначига эга бўлди ва 40 дақиқа ичида 1,3 миллион киши қўшилди.

2021 йил 8 январда чексиз музлатиш вақтига келиб,  @realDonaldTrump саҳифаси деярли 90 миллион обуначига эга эди.

Трампнинг ўзи ҳали ҳеч нарса ёзмаган, бироқ саҳифада аввалги барча нашрлари бор ва фойдаланувчилар обуна бўлиш, шарҳлар ва лайк қолдириш имконига эга.


Аккаунтни қайта тиклаш қарори сўровномада қатнашган 15 миллион иштирокчининг деярли 52 фоизи унга овоз берганидан сўнг ижтимоий тармоқ эгаси Илон Маск томонидан қабул қилинди.

Twitter Трампни 2021 йил 6 январдаги воқеалардан сўнг, унинг тарафдорлари демократ Жо Байденнинг президентлик сайловини тасдиқлашига халақит бериш мақсадида Капитолий биносига бостириб кирганидан кейин блоклаган. Трампнинг ўзи аввалроқ Twitter’га қайтмаслигини ва ўзининг и Truth Social ижтимоий тармоғига содиқ қолишини маълум қилган эди.