Украина билан боғлиқ воқеалар қисқа сатрларда

Германиядаги Рамштейн базасида Украина иттифоқчиларининг навбатдаги учрашуви бўлиб ўтди.

***

Россия 20 дан ортиқ немис дипломати чиқариб юборилганини эълон қилиб, бу қадамини “ойна акси” деб атади. Берлин параметрларини кўрсатмасдан, дипломатлар «қувилиши» фактини билвосита тасдиқлади.

***

Британия ҳарбий разведкаси бу йил Россияда 9 майда ўтказиладиган “Ўлмас полк” акцияси Украинадаги йўқотишлар ҳақида гапиришга асос бермаслик учун бекор қилинган, деб ҳисоблайди.

***

Европа Иттифоқи томонидан тайёрланаётган 11-санкция пакети Россиянинг мавжуд санкцияларни четлаб ўтишини қийинлаштиришга қаратилган.

***

Польша, Германия ва Украина Киевга етказилган “Леопард” танкларини таъмирлаш бўйича шартнома имзолади.

***

Ҳиндистон Россия қуроллари учун тўловнинг янги усулларини қидирмоқда: Деҳли долларга сотиб олишдан қўрқади (АҚШ санкциялари эҳтимоли туфайли), Москва эса рупийга сотмоқчи эмас.

***

Президент Зеленский Украина фуқаролиги бўйича янги қонунни имзолади. Номзодлар энди имтиҳон топширишлари керак бўлади.