Украиналикларнинг салкам 70 фоизи Зеленскийнинг иккинчи муддатга сайланишига қарши
- 25.12.2021 12:22
- 107
- Хориж
Қизиғи, ўтган йилги тадқиқотда 37 фоиз фуқаролар Зеленскийнинг фаолиятига «яхши» ёки «жуда яхши» деб, 34 фоиз респондентлар эса«ёмон эмас» ва «яхши эмас» деб баҳо берган эди. Ҳар икки сафар ҳам сўровнома Украинадаги Разумков маркази томонидан ташкил этилган.
Бу йилги сўров натижаларига кўра, фуқароларнинг атиги 3 фоизи президент Владимир Зеленский ваколат муддати тугагунга қадар сайловолди ваъдаларининг барчасини бажаришига, 15 фоизи сайловолди ваъдаларининг аксарият қисмини, 24,5 фоизи жуда камини бажаришига ишонса, 29 фоизи "битта ҳам ваъдасини бажармайди ", демоқда.
Бундан ташқари, респондентларнинг 18 фоизи Зеленский иккинчи президентлик муддатига ўз номзодини қўйиши керак, 67,5 фоизи эса бундай қилмаслиги керак, деб ҳисоблайди.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа