Улуғ Турсунов кўчаси янги қиёфада
Самарқанд шаҳрининг чиқиндилар тўпланиб, ёмғирли кунларда ариқдан сув тошиб, ётадиган Улуғ Турсунов кўчаси бугун бошқа қиёфага кирмоқда.
Ўтган йилнинг октябрь ойида вилоят прокуратураси ташаббуси билан кўчанинг бир қисмига асфальт ётқизилиб, замонавий пиёдалар йўлакчаси барпо этилган эди. Шунингдек, Кўксарой маҳалласи ёшлари учун замонавий болалар майдончаси ҳамда мини-футбол стадиони қуриб фойдаланишга топширилганди.

Бугун Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан бу кўча янада чирой очмоқда. Шаҳар ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Миркомил Рашидовнинг айтишича, ҳозирга қадар кўчанинг 650 квадрат метр қисмига асфальт ётқизилган. Пиёдалар хавфсизлиги ва қулайлиги учун 2,5 метр энлиликдаги узунлиги 105 метр бўлган тротуар ҳамда шунча сув чиқариш лотоклари тортилган.
Ҳудудда манзарали дарахтлар ва гуллар экилиши ҳам режалаштирилган.

