Ургут бозорида ноқонуний равишда «стоянка» ташкил қилиб, ҳайдовчилардан пул ундириб келганлар ушланди

Вилоят ИИБ уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўлими ҳамда ДХХ вилоят бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида Ургут туманида тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида “Ургут савдо маркази” ҳудудида ташкил этилган автотураргоҳда бир неча фуқаро савдо қилиш учун келган ҳар бир ҳайдовчидан зўрлик ишлатиб, тамагирлик йўли билан 5 минг сўмдан пул олиб келаётганлиги аниқланган.

Ўтказилган тезкор тадбир давомида бу ишларни содир қилиб келган 10 нафар фуқаронинг барчаси қўлга олинди ва уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.