Ургутда икки ҳайдовчи автомашинада совуқ қуролларни олиб юргани аниқланди

Вилоят ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари машинада совуқ қуролларни олиб юриш ҳолатларини аниқлади.

Самарқанд шаҳрининг Беруний кўчасида ҳаракатланиб келаётган “Спарк” русумли автомашина тўхтатилиб текширилганда, ҳайдовчи, Ургут туманида яшовчи Қ.Ш. машинасида икки дона совуқ қурол (ўткир тиғли пичоқ) олиб юрганлиги маълум бўлди.

Шунингдек, Ургут тумани ҳудудида «Кобальт» русумли автомашина тўхтатилиб текширилганда, ҳайдовчи, туманнинг “Камонгарон” маҳалласида яшовчи Ф.Н. машина салонида бир дона ўткир тиғли пичоқ олиб юрган.