Ургутда қарздор ота фарзанди учун 80 миллион сўм тўлаб берди

Энди алимент тўловчи отанинг фарзанди ҳам бошқа болалар қатори Наврўз байрамини яхши кайфиятда нишонлайди.
Фуқаролик ишлари бўйича Ургут туман судининг ижро ҳужжатига асосан қарздор Ж.Т.дан ундирувчи Г.Е.нинг фойдасига бир нафар фарзандининг таъминоти учун алимент ундириш белгиланган. Мазкур суд қарорига асосан ижро ҳужжати бўйича МИБнинг Ургут туман бўлими томонидан ижро иши юритилган.
Ижро ҳужжати ижросини таъминлаш мобайнида олиб борилган тушунтиришлар ўз самарасини берди. Қарздор ота фарзандига алимент учун ҳисобланган 80 миллион сўмни бир йўла олдиндан тўлаб берди.