Ургутлик шахс “марихуана”ни 5 минг АҚШ долларига пуллаётганда қўлга тушди

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан олиб борилаётган тезкор тадбирларга қарамасдан гиёҳванд моддалар олди-сотдиси билан боғлиқ ноқонуний ҳаракатлар ҳамон давом этяпти.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан Ургут туманида ўтказилган тезкор тадбирларнинг бирида шундай ҳолат аниқланди.
1977 йилда шу туманда туғилган фуқаро А.А. 700 грамм “марихуана” наркотик моддасини маҳаллий фуқарога 5 000 АҚШ долларига сотишни режалаштирган вақтда қўлга олинди.
Ҳозирда бу шахсга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.