Ухандан келган бугунги чартер рейсда 84 нафар йўловчи бор

Uzbekistan Airways авиакомпаниясининг самолёти Ухандан йўловчилар билан бугун маҳаллий вақт 11:45 да Тошкент аэропортига етиб келди. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.

Самолётда 84 нафар йўловчилар, экипаж аъзолари, шунингдек тиббиёт ходимлари ва замонавий ҳимоя воситалари билан вирусология соҳаси мутахассислари бор.

Олдин хабар қилинганидек, келганидан кейин йўловчилар вақтинча яшаш марказига юборилади.

Йўловчиларнинг вақтинча турар жой марказида бўлишига оид савол учун Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Санитария-эпидемиология фаровонлиги агентлигининг бош офисига қуйидаги телефон орқали мурожаат қилинг:+998 (71) 276-49-66