“Uzbekistan Аirways” АЖ авиачипталарни қайтариш бўйича янги тартиб эълон қилди
2020 йил 1 июлдан “Uzbekistan Аirways” АЖ авиачипталар ва хизматлар учун тўланган суммалар қайтарилишининг янги қоидалари амал қилади. Бу ҳақда “Uzbekistan Аirways” АЖ ахборот хизмати хабар берди.
Йўловчилар томонидан авиачипталар ва қўшимча хизматлар учун 2020 йил 31 декабргача тўланган суммани қайтаришни таъминлаш учун 2020 йил 1 июлдан депозит ваучерларни расмийлаштириш амалга оширилади.
Депозит ваучерини расмийлаштириш, қайтарилиши лозим бўлган чипта нархи суммасига, плюс авиачиптани харид қилган жойи бўйича шу суммадан 5 % га тенг бонус тақдим этилади.
Депозит ваучерлари уларни расмийлаштириш санасидан бошлаб йил давомида йўловчилар томонидан “Uzbekistan Airways” АЖнинг рейсларидаги ҳар қандай бошқа ташув тўловлари ёки қўшимча хизматлар тўловлари учун фойдаланилиши мумкин.
Ваучерни расмийлаштириш санасидан бир йил ўтиши билан депозитнинг фойдаланилмаган суммаси йўловчига дастлабки тўлов шаклида қайтарилади.