- Узум меваси А, С, В6 витаминларига бой. Шунингдек, калий, кальций, темир, фосфор, магний ва селен моддалари ҳам талайгина. Ушбу фойдали бирикмалар юракка қувват бўлиб, иммунитетни мустаҳкамлайди.
- Узум данагида А ва Е витаминлари бўлиб, меваси билан бирга ейилганда организмни ёшартиради.
- Баъзилар узум пўстини ёқтиришмайди. Аслида эса айнан пўсти билан истеъмол қилинса, ичакларда тиқин ҳосил бўлишининг олдини олади.
- Узум иштаҳани яхшилайди. Уйқусизлик, иштаҳа йўқолиши каби ҳолатларда қора узум шарбати ёки меваси айни муддао.
- Узумнинг қора нави буйрак ва жигарни аъло даражада тозалайди. Ҳусайни нави эса ўт пуфагида тош йиғилишида кўмакчи воситадир. Шунингдек, пешоб ҳайдаш хусусиятига ҳам эга.
- Фойдали бўлибгина қолмай, узумнинг ҳам ножўя таъсири бўлиши мумкин. Масалан, аллергик ҳолатларга мойиллиги борлар учун қора нав узум тавсия этилмайди.
- Таркибидаги антиоксидантлар ҳисобига бир бош узум меваси асабни тинчлантиради. Айниқса, уйқу олдидан озроқ узум ейилса, хотиржамликка эришасиз.
- Бу мева нафас йўллари ва ўпка хасталикларида ҳам асқотади. Шу боис астмага чалинганларга вақти-вақти билан узум истеъмол қилиш тавсия этилади.
- Тавсия этилмайди: қандли диабет, ошқозон-ичаклардаги муаммолар, семизлик, ҳазм фаолияти бузилганда.