“Ватан тараққиётига менинг ҳиссам” республика танловининг вилоят босқичи ғолиблари аниқланди

Самарқанд шаҳридаги Марказий ҳарбий округ маънавият ва маърифат марказида “Ватан тараққиётига менинг ҳиссам” номли республика танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Танловда 15 ёшдан 30 ёшгача бўлган иштирокчилар “Тасвирий ва амалий санъат”, “Адабиёт”, “Миллий мақом ва миллий эстрада” йўналишларида иқтидорларини намойиш қилишди.

Танлов натижаларига кўра, “Тасвирий санъат” йўналишида тойлоқлик Зебо Абдуллаоева, “Амалий санъат”да Самарқанд шаҳридан Муроджон Қўшаев ғолибликни қўлга киритган бўлса, “Назм”да булунғурлик Шоҳсанам Абирқулова, “Наср” йўналишида нарпайлик Покиза Маҳмудова биринчи ўринни эгаллади.

“Миллий мақом” йўналишида Самарқанд шаҳридан Жасмина Насимова, “Миллий эстирада” йўналишида эса Нурмуҳаммад Хушвақтовга тенг келадигани топилмади.

Ғолиблар танловнинг республика босқичида қатнашади.

Тадбирда фаол иштирок этган ва турли номинациялар бўйича ғолибликни қўлга киритган иштирокчилар ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланди.