Вьетнамнинг Да Нанг шаҳрида аниқланган коронавирус янада хавфли ва тажовузкор

Вьетнамнинг Да Нанг шаҳри ва унинг атрофида қайд этилган коронавирус хуружи янада хавфли ва агрессив бўлиб чиқди. Бу ҳақда Вьетнам ҳукуматининг ахборот порталида хабар қилинди.
Айни вақтда янги турдаги коронавирус билан тўрт киши касаллангани аниқланган. Улардан икки нафар бемор ЎСВ ускунасига уланган. Олиб борилган тадқиқотларга кўра, вирус одам организмида шиддат билан кўпайиб бормоқда ва беморларни тез фурсатда оғир аҳволга тушириб қўймоқда.
Мутахассислар вируснинг яна пайдо бўлишига икки омил - мамлакатга ноқонуний мигрантларнинг кириб келиши ёки Да Нанг касалхоналарининг бирида вируснинг мутацияга учраши сабаб бўлганини аймоқда.
26 июлб куни Вьетнамда сўнгги уч ой ичида илк марта коронавирус ҳолати аниқланганлиги ҳақида хабар берган эдик.