Вилоят ҳокимининг қишлоқ хўжалик масалалари бўйича маслаҳатчиси Ҳажга жўнади

Айни пайтда бир гуруҳ самарқандлик фуқаролар Ҳаж зиёратига йўл олди.

Бу йилги мавсумда Самарқанддан 19 та гуруҳ раҳбарлари бошчилигида 912 нафар зиёратчи Ҳажга бориши белгиланган. Улар 4 та авиарейсда Самарқанд халқаро аэропортидан Мадина шаҳрига кузатилади. Бироздан сўнг биринчи авиарейсда, яъни соат 19:45 да 245 нафар самарқандлик зиёратчи сафарга жўнайди. Аҳамиятлиси, бу йил 65 ёшдан ошган нуронийлар учун ҳам Ҳаж зиёратини амалга оширишга рухсат берилди.

- Дунёда кенг тарқалган вирус сабаб ҳаж ибодатини адо этиш ҳеч бир мусулмонга насиб қилмади, - дейди самарқандлик 78 ёшли Дўстмурод Эшимов. – Кейинчалик эса 65 ёшдан ошганларга сафарга чиқишга рухсат берилмади. Мен кўп йиллик орзуим амалга ошмай қолишидан қўрққандим. Бугун, шукурки, яна биз, ёши улуғларга ҳам муборак Ҳаж амалини бажариб қайтишга йўл очилди. Хурсанд ҳолда, мана, сафарга отландик.

Хайрулло Сатторов,
вилоят бош имом-хатиби ўринбосари.

P/s: Суратларни кўриб, муборак Ҳаж сафарига йўл олган самарқандликлар орасида вилоят ҳокимининг қишлоқ хўжалик масалалари бўйича маслаҳатчиси Абдумажид Нурқуловни ҳам кўрдик.