Вилоят Кенгашининг йигирма тўққизинчи сессияси 23 апрель куни ўтказилади

Бу ҳақда халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши раиси Ш.Негматовнинг 20 апрелда қабул қилган "Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг еттинчи чақириқ, йигирма тўққизинчи сессиясини чақириш тўғрисида"ги Фармойишида маълум қилинди.

Сессия кун тартибида қуйидаги масалалар кўриб чиқилади:
• Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 18 мартдаги “Республикадаги криминоген вазиятни кундалик таҳлил қилиш фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори ижроси юзасидан вилоят прокурори М.Эшназаровнинг 2026 йилнинг биринчи чорак якуни бўйича амалга оширилган ишлари тўғрисидаги ахбороти ҳақида;

• Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 18 мартдаги “Республикадаги криминоген вазиятни кундалик таҳлил қилиш фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори ижроси юзасидан вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи Т.Ариповнинг 2026 йилнинг биринчи чорак якуни бўйича амалга оширилган ишлари тўғрисидаги ҳисоботи ҳақида;

• Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 апрелдаги ПФ-71-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Самарқанд вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармасида коррупцияга қарши курашиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида;

• Вилоятда соғлиқни сақлашни ривожлантиришга оид давлат дастурларининг бажарилиши, касалликлар профилактикасининг ҳолати, соғлом турмуш тарзи ва тўғри овқатланишни шакллантириш, шунингдек соғлиқни сақлашнинг асосий кўрсаткичлари тўғрисида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи С.Зайниевнинг ҳисоботи ҳақида;

• “Давлат мулкини хусусийлаштириш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг вилоятдаги ижроси юзасидан амалга оширилган ишлар тўғрисида Давлат активларини бошқариш агентлигининг Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи А.Эгамовнинг ҳисоботи ҳақида;

• Самарқанд вилоятининг Булунғур, Жомбой, Оқдарё, Иштихон, Каттақўрғон, Қўшработ, Нарпай, Пайариқ, Паст Дарғом, Пахтачи, Самарқанд, Нуробод, Ургут, Тойлоқ туманларидаги шаҳар, шаҳарча ва қишлоқлар (маъмурий-ҳудудий бирликлар) чегараларини белгилаш тўғрисида;

• Самарқанд вилоятида 2026 йилда давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкаларини тасдиқлаш тўғрисида;
• Самарқанд шаҳридаги жамоат транспорти тизимида йўлкира ҳақини тўлашда электрон тўлов тизимидан фойдаланишни рағбатлантирувчи тарифларни жорий этиш тўғрисида;

• Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкалари ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида;
• Вилоят маҳаллий бюджетининг қўшимча манбаларидан фойдаланиш тўғрисида;
• Вилоят маҳаллий бюджетининг 2026 йил 1 январь ҳолатига шаклланган эркин қолдиқ маблағларидан фойдаланиш тўғрисида;
• Жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларини олиб қўйилишига рухсат бериш тўғрисида;

• Каттақўрғон шаҳридаги бирлаштириш ва ихчамлаштиришга тушган маҳаллаларнинг чегараларини белгилаш тўғрисида;
• Булунғур туманидаги бирлаштириш ва ихчамлаштиришга тушган маҳаллаларнинг чегараларини белгилаш тўғрисида;

• Самарқанд шаҳри Нурли йўл маҳалласида “Тартибга солиш қумдони” махсус ҳуқуқий режими доирасида комплекс қурилиш лойиҳаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида;

• Вилоятда 2026 йилда ипотека кредитлари бўйича субсидиялар тўлашнинг мақсадли кўрсаткичлари доирасида ижобий хабарнома берилган фуқароларнинг рўйхатини кўриб чиқиш тўғрисида;

• Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши депутатлари томонидан 2026 йил биринчи чоракда юборилган депутатлик сўровларининг самарадорлиги ва натижадорлиги тўғрисида.