Вилоят раҳбари туркиялик инвесторни қабул қилди

Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Адиз Бобоев ва туркиялик инвестор Али Баклан ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда инвестор вилоятда амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари ҳақида маълумот берди. Жумладан, Али Баклан Булунғур туманидаги Ғубдин массивида “кетчуп” ва “соус” ишлаб чиқариш лойиҳасини амалга оширишмоқда. Айни пайтда Туркия Республикасидан ускуналар олиб келиш ва ўрнатиш ишлари якунига етказилган. Корхона жорий йилнинг июль ойида ишга туширилиши режалаштирилган. Лойиҳа натижасида йилига 1000 тоннагача сабзавот маҳсулотлари қайта ишланиб экспорт қилинади ва 30 та янги иш ўрни яратилади.
Учрашувда Али Баклан вилоят раҳбаридан газ тармоғига уланишда ёрдам сўради. Адиз Бобоев ушбу масалани ҳал этиш учун зарур чораларни кўриш бўйича мутасаддиларга тегишли топшириқлар берди.