Вирусни юқтириш ҳолати асосан қаерда кўпроқ учрамоқда?
— Коронавирус инфекциясидан касалланиш асосан карантин муассасаларидагилар орасида учрамоқда, - деб жавоб берди Бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков бугун АОКА ҳузуридаги штабда ўтказилган брифингда.
Бугунги кунда 85 минг нафар юртдошимиз карантинда. Улардан:
- 16, 948 нафари - стационар карантинда (касалхона, санатория, махсус тайёрланган жойлар);
- 62, 408 нафари - уй шароитидаги карантинда.
Бундан келиб чиқадики, коронавирус аниқланган ҳамма беморлар ҳам махсус изоляцияланган карантин ҳудудларидан эмас.