“Worldskills Samarkand-2025” V Миллий касблар чемпионати якунланди
Самарқанд шаҳридаги ёшлар марказида “WORLDSKILLS SAMARKAND-2025” чемпионатининг тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда “Worldskills Uzbekistan” ишчи касбларни ривожлантириш ва оммалаштириш ассоциацияси ҳамкорлигида ўтказилган мусобақа ушбу йўналишдаги халқаро мусобақаларда юртимиз шаънини муносиб ҳимоя қиладиган иқтидорли ишчи касб эгаларини аниқлаш мақсадида ташкил этилди.
Иштирокчилар экспертлар хулосаси ва якуний натижаларга кўра, қуйидаги ўринларни эгаллади:
Пайвандлаш касбида:
1-ўрин Холиқулов Жавоҳир, Самарқанд вилояти
2-ўрин Абдунабиев Асадбек, Самарқанд вилояти
3-ўрин Жумаев Жавоҳир, Бухоро вилояти
Электромонтаж касбида:
1-ўрин Норқўзиев Саидумар, Самарқанд вилояти
2-ўрин Ибадуллаев Темур, Сирдарё вилояти
3-ўрин Тошпўлатов Жаҳонгир, Навоий вилояти
"Сантехника" касбида:
1-ўрин Элибоев Шаҳриёр, Самарқанд вилояти
2-ўрин Эргашев Албосид, Самарқанд вилояти
3-ўрин Аллақулов Умид, Сирдарё вилояти
Тиббий ва ижтимоий ғамхўрлик касбида:
1-ўрин Давронова Муслима, Самарқанд вилояти
2-ўрин Акмирзаева Севара, Сирдарё вилояти
3-ўрин Раҳимова Ҳуснора, Наманган вилояти.
Тадбирда Самарқанд ихтисослаштирилган санъат мактаби ўқувчилари томонидан таёёрланган мусиқий дастурлар барчага хуш кайфият бағишлади.
Ғолиб ва совриндорларга ташкилотчиларнинг диплом ва сертификатлари, қимматбаҳо совғалар топширилди.