Хабаровскдаги энг катта қозонда Самарқанд палови пиширилди

Барча “Самарқанд” ресторани ошпазлари паловни қандай тайёрланаётганини қизиқиш билан томоша қилди, деб ёзади “Хабаровский край сегодня” информацион агентлиги.

- Паловга 100 кг уруч, 100 кг сабзи, 20 литр ёғ, 65 килограмм қўй ва мол гўшти солинди, дейди Бутун жаҳон ўзбек уюшмалари конгресси мувофиқлаштирувчи кенгаши раиси Раҳим Исломов. – Биз 3 мингдан ортиқ кишига палов улашдик.

Бош ошпаз Ғуломиддин Исломов йиғилганларга Самарқанд оши нимаси билан фарқ қилинишини тушунтирди.

Кўргазма-ярмаркада бошқа халқлар таомлари ҳам меҳмонларга тортилди.