Халқ таълими вазирлиги эсселар танлови эълон қилди
Халқ таълими вазирлиги мактабларда ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузини ошириш мақсадида “Маърифатли жамият – Учинчи Ренессанс бунёдкори” эсселар танловини ўтказмоқда.
Танловда Халқ таълими тизимидаги мактаб ўқитувчилари 2 та йўналиш бўйича иштирок этишлари мумкин:
✅ Таълим ўзбек тилида олиб бориладиган мактабларнинг она тили ва адабиёти фани ўқитувчилари ҳамда таълим қардош тилларда олиб бориладиган мактабларнинг ўзбек тили фани ўқитувчилари.
✅ Таълим тилидан қатъий назар барча фан ўқитувчилари.
📝Танлов 2022 йил 26 сентябрдан 21 октябрга қадар бўлиб ўтади.
Танловнинг мактаб босқичи 26 сентябрь куни бўлиб ўтади.
Танлов ғолиблари 21 октябрь —Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган сана арафасида аниқланади.