Халқаро Олимпия кунига бағишлаб тадбирлар ўтказилди
Самарқандлик ёш спортчилар 23 июнь – Халқаро Олимпия кунига бағишлаб "Бирлашиб катта кучмиз!" шиори остида онлайн тарзда ўтказилган Олимпия ҳалқаси тасвирланган суратлар танловида фаол иштирок этди.
Ундан ташқари, Жомбой тумани болалар-ўсмирлар спорт мактабида Халқаро Олимпия куни муносабати билан “Спорт - соғлик гарови!” шиори остида спорт тадбирлари ташкил этилди.
- Тадбирларимиз карантин қоидаларига тўлиқ амал қилинган ҳолда ўтказилди, - дейди туман болалар-ўсмирлар спорт мактаби директори Э.Амедиев. – Унда асосан спортнинг футбол, баскетбол, ноанъанавий машқлардан тўпни бир-бирига узатиш, тўпни икки оёқда тепиш, бадантарбия машқлари, техник ва тактик машқлар, эрталабки бадантарбия, бадиий гимнастика предметсиз ва предметли машқлар бажариш, таэквандо ВТФ турларидан спортчи ёшларимиз фаол қатнашди.
Аҳрор ШАМСИЕВ.