Халқаро захираларимиз бироз камайди
Март ойи давомида расмий захира активлар ва чет эл валютасидаги бошқа активлар жами қолдиғи 205 млн. долларга камайган ва 35,2 млрд. долларни ташкил этган.
Захираларнинг валюта қисми 355 млн. долларга қисқарган ва 1 апрель ҳолатига 13,2 млрд. доллардан иборат.
Захиралар таркибидаги олтиннинг физик қолдиғи ўзгармаган - 10,9 млн. троя унцияси. Олтин котировкалари қимматлашгани ҳисобига, унинг молиявий қиймати қолдиғи 160 млн. долларга кўпайган ва 20,9 млрд. долларни ташкил этган.
Халқаро захираларнинг таркибидаги ўзгаришлар мундарижаси март ойида сезиларли миқдорда интервенциялар бўлганига ишоралар беради.