Хасталиги сабабли бу қизча мактабга ҳам боролмай қолди. Унга тезкор ёрдам керак

Ҳаёт инсонни турли синовлар билан тоблар экан. Ушбу оила ҳам бир неча йилдан бери қизининг соғлигидан ташвишда. Об-ҳаво ҳам, озгина ҳаракат ҳам бу унинг соғлиғига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

Маҳлиё Раҳматуллаева Пахтачи туманининг Гулистон маҳалласида истиқомат қилади. Туғма юрак нуқсони билан туғилган. Кейинги пайтларда соғлиғи ёмонлашганидан мактабга ҳам қатнолмай қолди, ўқитувчилар унга уйида дарс бермоқда. Ота-она уни туғилганидан бошлаб врачларга олиб боради. Аммо жарроҳлик амалиётидан бошқа даво чораси йўқ. Уни амалга ошириш бепул, аммо зарур асбоб керак, унинг нархи 20 миллион сўм. Бу пулни топишга ота-онанинг қўли калталик қилмоқда. Она қизига қараш билан банд, ота мавсумий ишда меҳнат қилади. Камига бу йил улар истиқомат қиладиган қишлоққа сел келиб, томорқага эккан экинлари ҳам нобуд бўлди. Ҳиммати баланд юртдошларимиз бу оилага кўмак берса, бир оиланинг уйида хурсандчлик бўлади, 12 ёшли қизалоқ хасталикдан халос бўлади.

Маҳлиёнинг саломатлигини тиклашга ҳисса қўшиш учун қуйидаги пластик картага пул ўтказишингиз мумкин: 8600 0529 5693 47 39

Ушбу рақамга тушаётган пул ва қизчанинг аҳволи ҳақида хабар бериб боришга ҳаракат қиламиз.