Хазон ва шох-шаббаларни ёқманг!

Бу маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади.

Дала ва аҳоли пунктларида анғиз, хазон ва шох-шаббаларни ёки ўсимликларнинг бошқа қолдиқлари, шу жумладан, ғалладан бўшаган сомон пояларини ёқиб юбориш “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 20-моддаси, “Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 4, 24-моддаларининг бузилишига олиб келади.

Ушбу ҳуқуқбузарликни содир этганлик учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 88-моддаси 3-қисмига асосан:
фуқароларга энг кам иш ҳақининг уч бараваридан беш бараваригача;
мансабдор шахсларга беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солинишига сабаб бўлади.

Ундан ташқари, Адлия вазирлиги томонидан 2006 йил 25 декабрда 1647-сон билан давлат рўйхатига олинган Низомга мувофиқ, сомон ёқилиши сабабли ушбу ердаги тупроқ унумдорлигининг камайиши оқибатида етказилган зарар суммаси мажбурий тартибда ундирилади.

Вилоят экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси ахборот хизмати.