Хитой бозоридаги портлашда 25 киши қурбон бўлгани айтилмоқда
- 15.06.2021 10:48
- 40
- Хориж
Хитойнинг Хубэй провинциясидаги Шиянь шаҳридаги озиқ-овқат бозорида портлаш юз берган. Оқибатда 25 киши ҳалок бўлгани ҳақида ҳудуд маъмурияти маълум қилди.
Якшанба куни Хитой марказий телевидениеси 12 киши ҳалок бўлгани ва 138 киши жароҳат олгани ҳақида хабар берган эди. Полиция ва қутқарувчилар ҳодиса жойида ишни давом эттирмоқда.
Портлаш якшанба куни, маҳаллий вақт билан соат 06:30 да (Тошкент вақти билан 03:30) Чжанвань ҳудудида содир бўлган. Зарба тўлқини бозор биносини бутунлай вайрон қилган ва яқин атрофдаги уй деразалари синган. Тергов материалларига кўра, ҳодисага газ чиқиши сабаб бўлган.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа