Хитой ва Ҳиндистон чегарачилари ўртасида қуролли тўқнашув юзага келди
- 18.06.2020 14:55
- 352
- Хориж
Хитой ва Ҳиндистон ўртасидаги Ладакха чегара ҳудудида қуролли тўқнашув юзага келди. Бунинг оқибатида ўнлаб ҳарбийлар ҳалок бўлди. Бу ҳақда 16 июнь куни Aljazeera телеканали хабар берди.
Тўқнашув Галван водийсида кечки вақт юзага келган. Хитой томони Ҳиндистон ҳарбийларини чегарани кесиб ўтганликда айблади ва шу сабабли ўт очиш қарори қабул қилинганини таъкидлади.
Хитой Ташқи ишлар вазирлиги вакили Чжао Лицзяннинг сўзларига кўра, Ҳиндистон ҳарбийлари 15 июнь куни икки бор чегарани бузиб ўтишган ва Хитой ҳарбийларини ҳужумга ўтишга ундаган.
Айни вақтда икки томон ҳарбийлари воқеа жойини ўрганмоқда. Зиддиятли вазиятни барқарорлаштириш учун музокаралар ўтказилиши режалаштирилмоқда.
Ўхшаш хабарлар
Сўнгги янгиликлар
Қўшқўрғондаги отишма
- Кеча, 11:54
- Мутолаа