Хитойнинг Ruijie Networks компанияси билан ҳамкорлик алоқалари янги босқичга кўтарилди
Кейинги йилларда мамалакатимиз ҳамда Хитой Халқ Республикаси ўртасида кўплаб соҳада, хусусан, таълимда ҳам кенг ҳамкорлик алоқалари ўрнатилиб келинмоқда.
Жумладан, 24 январь куни Самарқанд давлат тиббиёт университетига Хитойнинг “Ruijie Networks” компаниясининг Ўрта Осиё бўйича директори Jeremy Lin бошчилигидаги вакиллар ташриф буюрди.
Ўтган йил мазкур компания билан ҳамкорликда университет Симуляцион марказида талабалар ва ўқитувчиларга қулайликлар яратиш мақсадида «Булутли Wi-Fi» зоналар технологияси жорий қилинган бўлиб, лойиҳа ўзини оқлаб келмоқда. Таълим жараёнида талаба ва профессор-ўқитувчиларга интернет тармоғидан фойдаланишда кенг имконият яратувчи мазкур лойиҳани энди университет янги ўқув биносида ҳам жорий қилиш масаласи муҳокама қилинди. Бундан кўзланган мақсад, «Булутли Wi-Fi» зоналар технологиясига қизиқиш билдирган муассаса, корхона ва ташкилотлар ушбу технологияни қандай ишлашини университетга келиб ўрганиб кетишлари, шунингдек, Хитой компаниясига буюртма беришлари мумкин.
Учрашувда ректор Жасур Ризаев Хитойнинг таълим ва тиббиёт соҳасида IT технологияларни қўллаш тажрибасини Самарқанд давлат тиббиёт университети мисолида татбиқ этиш масаласида ҳамкорлик лойиҳаларини амалга оширишга тайёрлигини билдирди.
Келишувга кўра, кейинги сафар Ж.Ризаев Хитойда бўлиб, тиббиётда IT технологияларни қўллаш имкониятлари билан танишади. Икки томонлама ҳамкорлик алоқалари давом этади.
Одилбек АҲМЕДОВ.