"Хизмат бўлса, айтаверинг…"

Айримларини умуман кўрмаганман. Журналдан ўша ўқувчиларнинг исм-фамилиясини ёзиб олдим-да, гуруҳ раҳбарига учрашдим. Аҳволни тушунтирдим. Бу ўқувчиларнинг ота-оналарини чақириб, гаплашиш зарур, дедим. Ундан "Чақирганимиз билан барибир келмайди", деган жавобни олдим. Шундан сўнг кўп дарс қолдирган ўқувчининг ота-онаси телефон рақамини билиб, қўнғироқ қилдим. 
Ўзимни таништиргач, ўқувчининг исм-фамилиясини айтиб, шу ўқувчининг отасимисиз, деб сўрадим. У "Йўқ, мен тоғасиман. Отаси чет давлатга ишлагани кетган", деди. Унда эртага келиб бизга учрашинг ёки онаси келсин, деб илтимос қилдим. Тоға эса шундай жавоб берди: "Мен сизни тушундим. Яқинда гуруҳ раҳбарига ҳам учрашгандим. Майли, ёнингизга бораман, хизмат бўлса, айтаверинг, рози қиламан…
Ҳайрон бўлдим. Менга сизнинг хизматингиз керак эмас. Бола дарсга келмасдан қаерда юрибди, мен шуни билмоқчиман, деб фикримни тушунтиришга уриндим. У эса яна ўша гапни такрорлар эди.