Хонанда ва бастакор Эркин Қайтаров нуфузли танлов ғолиби бўлди
Тошкентда Бастакорлар ўртасида “Мақом йўлларида яратилган энг яхши асар" IV республика танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Маданият вазирлиги, Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси, Ўзбек миллий мақом санъати маркази томонидан ташкил этилган ушбу танлов мақом санъатини янада ривожлантириш ва замонавий бастакорлик ижодиёти анъаналарини кенг тарғиб қилиш, мақом намуналари асосида замонавий асарлар яратиш, шу йўналишда ижод қилиб келаётган бастакорлар ҳамда мусиқашуносларни қўллаб-қувватлашда муҳим ўринга эга.
Бугун пойтахтимизда мазкур танлов ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Эътиборлиси, танловда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Эркин Қайтаров иштирок этиб, иккинчи ўринни эгаллади. Таниқли санъаткор “Самарқанд соқийномаси” асари учун 2-даражали диплом билан тақдирланди.