Хориж воқеалари қисқа хабарларда: Илон Маск кўзи ожизликка бутунлай барҳам берувчи қурилмани тақдим этди. Европа марказида сув тошқинлари кучаймоқда

🔹 Исроил мудофаа вазири Йоав Галант Ливанда пейжер портлашлари бошланишидан бир неча дақиқа олдин америкалик ҳамкасби Ллойд Остинга қўнғироқ қилган. Қўнғироқ чоғида, унинг сўзларига кўра, Галлант Остинга Исроил Ливанда операция ўтказишни режалаштираётганини айтган, бироқ ҳеч қандай маълумот бермаган. 

🔹 Исроил дастлаб пейжерларни Ҳизбуллоҳ билан жанг қилган тақдирда Ливанда портлатишни режалаштирган, бироқ махфийлик ошкор этилишидан қўрққан мамлакат раҳбарияти бундай имконият қўлдан бой бермай, қурилмаларни фаоллаштиришга қарор қилган. Бу ҳақда Исроилнинг Walla портали манбаларга таяниб ёзмоқда.

🔹 Арманистонда давлат тўнтаришига уринишнинг олди олинди. Мамлакат Тергов қўмитаси етти кишидан иборат жиноий гуруҳ, жумладан, Қорабоғдан келган икки киши мамлакатда ҳукуматни зўравонлик билан ағдаришни режалаштирганини маълум қилган. 

🔹 Россияда Android ва Google ишламай қолиши мумкин. Бу ҳақда Россия Давлат думаси депутати Антон Горелкин маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, компания серверлари эскириб бормоқда, бироқ Америка санкциялари туфайли уларни янгилашнинг иложи йўқ.

🔹 Норвегия Россия Федерацияси билан чегарада радиация ошишини қайд этди. Бу ҳақда Норвегия радиация ва ядровий хавфсизлик агентлиги хабар берди. Радиация кузатув станцияларида уран-235 парчаланиши пайтида ажралиб чиқадиган радиоактив изотоп – сезий излари топилган.  

🔹 Илон Маск кўзи ожизликни енгишга муваффақ бўлди – унинг Neuralink компанияси Blindsight деб номланувчи инқилобий қурилмани ихтиро этди, у ҳатто туғма кўрликни тиклай олади. Қурилмага FDA рухсат берган. АҚШ Соғлиқни сақлаш вазирлиги унинг имкониятларидан ҳайратда.

🔹 Украина Қуролли Кучларининг учувчисиз самолётлари Твер вилоятига ҳужум қилди.   

🔹 Марказий Европада “Борис” циклони келтириб чиқарган сув тошқинлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 22 кишига етди. Табиий офат Австрия, Венгрия, Польша, Руминия ва Словакияни қамраб олди.