Хотин-қизларга қўшимча тўрт фоизли давлат гранти асосида квота ажратилади

Президент қарори билан 2020/2021 ўқув йили қабулидан бошлаб:

➖ Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан бериладиган тавсияномага эга бўлган хотин-қизлар учун бакалавриатнинг кундузги таълим шакли бўйича умумий белгиланган давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларига нисбатан қўшимча тўрт фоизли давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичлари ажратилади.

Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий телеграм каналида маълум қилинди.