Андроид қурилмалар учун Zarnews.uz мобил иловаси. Юклаб олиш x

Хунук аёл ва басир эр ҳақида қисса

Бир эркак чиройли қизга уйланибди. Унинг рафиқасига бўлган севгиси беқиёс эди. Кунларнинг бирида хотини касалликка чалинди ва чиройи кундан кунга уни тарк эта бошлади. Эри иш билан сафарга чиқиб кетди ва бир мунча вақт ўтиб, кўзи ожиз бўлиб қайтди. Ҳеч нарсага қарамай, улар олдингидек яшаб кетди.

Вақт ўтиши билан аёлнинг гўзаллигидан ҳеч бир аломат қолмади, кўзи ожиз эри эса буни сезмасди, улар ўзаро муҳаббат оғушида яшашда давом этди. Кун келиб хотини вафот этди. Қайғуга ботган бахциз эр барча маросимларни ўтказганидан сўнг, шаҳарни тарк этишга қарор қилди.

Қариндошлари уни бу фикридан қайтаришга ҳаракат қилишди:

- Яхшиси шу ерда қолақол. Шунча вақтдан бери хотининг қўлингдан тутиб юришга ёрдам берарди. Бировнинг ёрдамисиз қандай юрасан, ахир, – деди улар.

- Менинг кўзларим кўр эмас, - жавоб берди эркак. - Хотиним унинг хунуклиги ҳақида ўйлашим мумкинлигини билса, бу унга касалликдан кўра кўпроқ зарар келтиришини билиб, ўзимни ожиз қилиб кўрсатдим. У яхши хотин эди, қисқа ҳаёти давомида мен фақатгина унинг бахтли кўришни истагандим, - деди эркак.

Қиссадан ҳисса шуки, баъзида биз ўзимизни кўр қилиб кўрсатиб, бошқаларнинг камчилигини сезмаганимиз маъқул. Тишлар қанчалик тилни тийишга ҳаракат қилмаса, улар барибир бир оғизда бирга қолади. Бу - кечириш кучидир.

Гарчи кўзлар бир-бирини кўриш учун мўлжалланмаган бўлса ҳам, улар биргаликда дунёга қарайди, бирга йиғлайди, бир вақтнинг ўзида милтиллайди. Бу - бирлашувдир.

Инсоний муносабатларнинг боқийлиги ҳам шундаки, бир–биримизсиз биз ҳеч ким эмасмиз. Ҳар бир инсоннинг муҳимлигини белгилаб берадиган ўзига хос мақсадлари бор. Биз атрофимиздаги одамларга, яқинларимиз ҳаётига эътибор билан қарашимиз ва ҳар биримиз авваламбор ўзимизни ахлоқий жиҳатдан яхшилашимиз, бошқалар ва дунёмиз билан уйғун муносабатлар ўрнатишга интилишимиз лозим. Бир-бирингизни асранг, азизлар!

Баҳора Муҳаммадиева тайёрлади.