"Хуш келибсиз, иттифоқчилар". Байден афғон қочқинларига бир миллиард берди
АҚШ президенти Жо Байден афғон қочқинларини жойлаштириш билан боғлиқ операциялар учун бюджетдан қарийб 1 миллиард доллар ажратилишини маъқуллади, деб хабар беради “РИА Новости”.
Байден томонидан имзоланган меморандумда айтилишича, 976,1 миллион доллар "Хуш келибсиз, иттифоқчилар операциясини қўллаб-қувватлаш мақсадида шошилинч эҳтиёжларни қондириш учун" йўналтирилмоқда.
Ҳужжатда айтилишича, операция "Афғонистондаги мавжуд вазиятни ҳисобга олган ҳолда хавф остида бўлган одамларни бошқа жойга кўчиришни" ўз ичига олади.
Август ойининг бошида Толибон жангарилари АҚШ қўшинларининг мамлакатдан чиқиб кетиши фонида ҳукумат қўшинлари позицияларига ҳужум уюштирди ва 15 августда Кобулга кирдилар.
Шундан сўнг, Афғонистон пойтахтидаги аэропорт иши ҳукумат алмашганидан кейин мамлакатни тарк этишни истаган одамлар оқими туфайли вужудга келган тартибсизликлар сабабли тўхтади.
Ҳаво портини назорат қилган америкалик аскарлар 31 августгача чет элликлар ва улар билан ҳамкорлик қилган Ислом Республикаси фуқароларини оммавий эвакуациясини бошлашди.
Куз бошида аэропортдаги вазият барқарорлашди ва у ердан илк тижорий рейслар бошланди.