XXI аср табиий офатлари: Эрондаги даҳшатли ер силкиниши

2003 йил 26 декабрь мусулмон халқлари учун дам олиш куни бўлган жума кунининг тонг саҳари маҳаллий вақт билан соат 05:26 дақиқа ўтганда Эроннинг Қандаҳор вилоятининг Бам шаҳрида 6,3 баллик ер қимирлаши содир бўлган. Бу вақтда Бам шаҳри эндигина уйқудан уйғона бошлаган вақт бўлгани учун кўплаб инсонлар ўлимни уйқуларида кутиб олишган. Лой ғиштдан ясалган уйларнинг тўрт томони деворлари йиқилиб, унинг ичидаги инсонлар тириклайин уй деворлари ва томлари тагида кўмилиб қолишган. Ер қимирлаш эпицентри 8 километр чуқурликда Бам шаҳридан 10 километр узоқликда, яъни деярлик Бам шаҳрининг тагида жойлашган бўлган. Ер қимирлаш эпицентрида ер силкиниши 9 баллга етган.
Эроннинг расмий ҳукумати бир суткада 5500 кишининг дафн этилганилигини эълон қилган. Уч кун ўтгач, офатдан жабр кўрганларни дафн этиш билан шуғулланган ҳарбийларнинг махсус вакиллари берган хабарларга кўра, 20 минг одам дафн этилган. Тўрт кун ўтгач эса вайроналар остидан 30 минг кишининг мурдалари топилган. Маҳаллий қабристонларда уларни дафн этишга жой топилмаган. Одамларнинг уйлари яшаб бўлмайдиган даражага етган. Инсонларнинг турар жойларининг бутунлай вайрон бўлишига сейсмофаол ҳудудларда қурилиш қоидаларига амал қилинмаганлиги сабабчи бўлган. Ғиштларнинг терилиши ва унга қўйилган аралашмалар сифати ўта паст даражада бўлган. Иморатларга ишлатилган пишиқ ғиштлар сифатсиз ва етарли даражада пиширилмаган ғиштлардан иборат эди.
Кўҳна Бам шаҳри бу ер қимирлашидан 35 минг аҳолисини йўқотган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабарига қараганда, 70 минг аҳоли нобуд бўлган). 22 мингдан ортиқ кишилар турли даражада жароҳатланган. Тарихий шаҳардаги тупроқдан ясалган иншоотларнинг 90 фоизи вайрон бўлган.
Эрон ҳукумати жаҳон жамоатчилигига ҳолакат туфайли ёрдам сўраб муроожаат билан чиққан. Ҳолакат оқибатларини бартараф қилиш мақсадида 44 мамлакат Эронга ўз мутахассисларини юборган ва 60 мамлакат ёрдам қўлларини узатган. Натижада Эрон ҳукумати кўҳна Бам ўрнида янги шаҳар бунёд этишни режалаштирган ва оқибатда офатдан тирик қолганларнинг ғазабига учраган.
Интернет материаллари асосида Ортиқ ПАРДАЕВ тайёрлади.