Янги авиарейс: "QAZAQ AIR" "Туркистон – Самарқанд - Туркистон" ҳаво қатновини йўлга қўймоқда

Парвозлар шу йилнинг 1 май кунидан бошланиши режалаштирилган. Бу билан тўғридан-тўғри рейслар қайта йўлга қўйилиб, йўловчиларга икки тарихий марказий шаҳар ўртасида қулай ва тезкор парвозларни амалга оширади.
Шаҳарлараро рейслар ҳафтасига икки марта замонавий, қулай "De-Havilland Dash 8-Q400" лайнерларида қуйидаги жадвалга мувофиқ ташкил этилади:
Пайшанба кунлари:
Туркистон, соат 19:10 – Самарқанд, соат 20:00
Самарқанд, соат 21:00 – Туркистон, соат 21:50
Якшанба кунлари:
Туркистон, соат 10:10 – Самарқанд, соат 11:00
Самарқанд, соат 12:00 – Туркистон, соат 13:00.
Бундан ташқари, Остона, Қарағанда ва Қўстанай йўловчилари учун Туркистон орқали қулай уланиш рейслари тақдим этилади, бу эса саёҳатни самарали режалаштириш ва саёҳат вақтини минималлаштириш имконини беради.
Масалан, пайшанба кунлари:
Остона, соат 16:15 – Самарқанд, соат 20:00
Самарқанд, соат 21:00 – Остона, соат 01:30
Якшанба кунлари:
Остона, соат 07:25 – Самарқанд, соат 11:00
Самарқанд, соат 12:00 – Остона, соат 15:30
“Янги авиарейс Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги савдо-иқтисодий, маданий, ишбилармонлик ва туризм соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантиришга хизмат қилади, - дейди "QAZAQ AIR" бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи Адилбек Умралиев. - Туркистон ва Самарқанд бизнинг тарихимиз ва Марказий Осиёнинг энг қадимий саналган бу шаҳарлари томошаси ва завқини бир вақтнинг ўзида ҳис қилиш имконияти яратилмоқда. Яъни, энди самарқандлик меҳмонлар Туркистон ва Остонага, бу ерликлар эса Самарқандга тез ва қулай ҳолатда ташриф буюриш имкониятига эга".